“Реал” аъзоси суддан чақирув олди
Спорт
−
16 Октябрь 2023
3057Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Эдер Милитао ўтган мавсум Ла Лига доирасида “Валенсия”га қарши ўйинда ирқчилик ҳаракати содир этилгани бўйича судда жабрланувчи сифатида иштирок этади. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Милитао иштирок этиши кутилаётган суд жараёни 21 ноябрь куни бўлиб ўтади. Испания суди бу ишда Мадрид клуби ҳимоячисини Ла Лига илтимосига кўра, чақиришга қарор қилди.
“Валенсия”-“Реал” баҳсининг асосий жабрланувчиси эса “қироллик клуби”нинг яна бир бразилиялик аъзоси Винисиус Жуниор бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, май ойида бўлиб ўтган ўйинда “Месталья”га йиғилган мухлислар “Винисиус, ўл” деб бақирганди. Оқибатда бразилиялик футболчи йиғлаб юборганди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь