“Реал” аъзоси Саудия клубига ўтиб, 40 миллион евро ишлаб олиши мумкин
Спорт
−
14 Июнь
2490Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси ва сардори Начо Фернандес фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, испаниялик футболчига Карим Бензема, Фабиньо ва Н'Голо Канте тўп сурадиган “Ал-Иттиҳод” клуби қизиқиш билдирмоқда.
34 ёшли футболчига мавсумига 20 миллион евро маош билан икки йиллик шартнома таклиф қилинмоқда.
Начонинг “Реал” билан шартномаси 30 июнь куни якунига етади. Ўтган мавсумда Начо Мадрид клубининг барча турнирларда 45 та ўйинида иштирок этди.
Маълумот учун, Начо фаолияти давомида қироллик клуби сафида 6 марта Европа Чемпионлар лигаси, 5 марта клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, 4 марта Испания чемпионати ва UEFA Суперкубогида ғолиб бўлган.
LiveБарчаси