“Реал” 76 йиллик антирекордини такрорлади

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби Испания Ла лигасининг 37-туридан ўрин олган “Вильярреал”га қарши ўйинни ўтказди ва баҳс 4:4 ҳисобида якунланди.

“Қаймоқранглилар” биринчи бўлимдан кейин 4:1 ҳисобида олдинда эди, бироқ иккинчи бўлимда саккиз дақиқа ичида учта гол ўтказиб юборди. Мадридликлар учрашув давомида бошқа гол ура олмади ва ўйин 4:4 ҳисобида якунланди.

“Реал Мадрид” 76 йил ичида биринчи марта тўртта гол урилган Ла Лига ўйинида ғалаба қозона олмади. “Қироллик клуби” билан бундай ҳолат охирги марта 1948 йилда кузатилган.

Қайд этиш жоиз, “Реал Мадрид” муддатидан аввал Ла Лига чемпионлигини қўлга киритган. 12 май куни Мадридда жамоа ғалабасини нишонлаш учун чемпионлик паради бўлиб ўтди. Тадбир қаҳрамонлари “Реал Мадрид” футболчилари ва мураббийлар штаби усти очиқ автобусда Испания пойтахтини айланиб, чемпионликни тантана қилди.

Маълумот учун, “Реал” кейинги ўйинини 26 май куни чемпионатнинг охирги тури доирасида ўз уйида “Бетис”га қарши ўтказади. 2 июнга ўтар кечасида эса Мадрид клуби Европа Чемпионлар лигаси финалида “Боруссия” билан баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Ла Лига Вильярреал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг