“Реал” 2 та трансфер ойнасида ҳам фаол бўлади

Спорт

image

“Реал Мадрид” марказий ва ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда футбол журналист Фабрицио Романо YouTube каналидаги подкастида айтди.

Манбага кўра, “қаймоқранглилар” трансфер бозорида январда ҳам, ёзда ҳам фаол бўлади. Қишки трансфер ойнасидаги устувор мақсад номи тилга олинмаган марказий ҳимоячи ҳисобланади. “Реал”нинг ёзги трансфер давридаги асосий мақсади эса “Ливерпуль”нинг ўнг қанот ҳимоячиси, инглиз футболчиси Трент Александер-Арнольд ҳисобланади.

Ҳозирда “Реал” Анчелотти жамоанинг натижаларини яхшиламаса, уни истефога чиқариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Италиялик мутахассис ўрнига асосий номзод “Байер” устози Хаби Алонсо сифатида кўрилмоқда.

Мадриднинг “Реал” клуби айни дамда Европа Чемпионлар лигаси турнир жадвалида тўрт турдан кейин 6 очко билан 17-ўринда бормоқда. Шу билан бирга, Испания чемпионатида “қироллик клуби” 11 учрашувдан сўнг 24 очко тўплаган ҳолда 2-ўринда, пешқадам “Барселона”дан 9 очко ортда қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Анчелотти Хаби Алонсо Трент Александер-Арнольд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг