Равшан Маматов лавозимидан озод этилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Равшан Мамажонович Маматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Равшан Маматов 2024 йилнинг августидан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди.

Қайд этиш жоиз, кеча, 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Равшан Маматов фаолиятида ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши ҳақида огоҳлантирилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Равшан Маматов Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг