Президент Равшан Маматовни ҳам огоҳлантирди
Жамият
−
27 Январь 12369 1 дақиқа
Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги раҳбари Равшан Маматов фаолиятида ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши ҳақида огоҳлантирилди. Бу ҳақда бугун, 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Шаҳарда жиноятчилардан олиб қўйилган синтетик моддалар сўнгги беш йилда 11 карра ошган.
Синтетик наркотикларнинг 95 фоизи интернет орқали тарқатилиб, тўлов криптовалютада бўлаётгани, нарколабораториялар мамлакат ичида очилаётгани қайд этилган.
Шунингдек, қонунчиликда давлат органларининг бу борадаги вазифалари ҳам аниқ кўрсатилмаган. Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги фақат таҳлил ва халқаро ҳамкорлик билан чекланиб қолгани танқид қилинган.
Эндиликда агентликнинг масъулияти кучайтирилиб, унга мутасадди идоралар ишини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва баҳо бериш ваколати берилади. Агентлик барча куч ва воситаларга эга бўлади.
Агентлик раҳбари Маматов фаолиятида ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши ҳақида огоҳлантирилди.
1999 йилда қабул қилинган наркотиклар ҳақидаги қонунни янгидан ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилган.