Равшан Эрматов яна бир лавозимга сайланди

Спорт

image

Кеча, 2 сентябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Марказий Осиё футбол конфедерациясининг (CАFА) ҳакамлар қўмитаси раиси этиб сайланди. 

Қўмитанинг онлайн йиғилишида ташкилотга аъзо мамлакатлар – Эрон, Қирғизистон, Афғонистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мутахассислари иштирок этди. Конференцияни Равшан Эрматов ҳамда ташкилот бош котиби тожикистонлик Улуғбек Каримов олиб борди ва CАFА томонидан минтақада ҳакамликни ривожлантириш, янги босқичга олиб чиқиш ва мусобақаларда замонавий технологияларни жорий этиш борасида фикрлари билан ўртоқлашди. 

Конференцияда жорий йилнинг октябрь ойида ўтказилувчи U-18 ва ноябрь ойидаги U-15 чемпионатларида ҳакамларнинг замонавий талабларга мос равишда фаолият олиб бориши кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, Марказий Осиё футбол конфедерацияси томонидан доимий равишда амалий ва назарий курслар ташкил этилиши, VAR тизими кўникмаларини эгаллаш бўйича машғулотлар, FIFA ва AFC дастурлари асосида ўқув-йиғинларида иштирок этиши, мунтазам онлайн семинарлар ўтказиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Ўзбекистон Эрон Равшан Эрматов AFC FIFA VAR CАFА

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг