Равшан Эрматов оғир жудоликка учради
Спорт
−
14 Август
21016Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматовнинг отаси Сайфиддин Эрматов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
“Узоқ йиллар давомида иқтидорли спортчиларни тайёрлаган, ҳакамлик ва назоратчилик фаолияти билан ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшган Сайфиддин Эрматовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинлари ҳамда оиласига таъзия билдирамиз”, дейилади манба хабарида.
Маълумот учун, Сайфиддин Газиевич Эрматов 1953 йил 22 февраль куни Тошкентда таваллуд топган. Йиллар давомида миллионлар ўйини билан шуғулланиб келган. Жумладан “Пахтакор”, “Спартак” ва “Автомобилчи” жамоаларида тўп сурган. Шундан сўнг Сайфиддин Газиевич “Пахтакор” болалар-ўсмирлар спорт мактаби ва халқ орасида “Чиғатой” номи билан машҳур бўлган футбол бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактабида ёшларга футболдан сабоқ берган. Кейинчалик футбол ҳаками ва инспектори сифатида самарали меҳнат қилган.
Шунингдек, таркибида Сервер Жепаров, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Ярослав Крушелниский, Юрий Никитов каби иқтидорларни жамлаган 1982 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи бўлган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15