Равшан Эрматов Одил Аҳмедов жамоасининг ОЧЛдан ўрин олган ўйинини бошқаради
Спорт
−
26 Апрель 2019
4981Ўзбекистонлик бир қатор ҳакамлар Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган учрашувларда ишлаш учун таклифлар олишди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Жумладан, ОЧЛ гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган баҳсда Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси ўз майдонида БААнинг “Ал-Айн” клубини қабул қилади. Мазкур ўйинни Валентин Коваленко бошқариб боради. Унга қанотларда Андрей Цапенк ва Темур Гайнуллин ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам ҳам Ўзбекистондан - Азиз Асимов. “Ал-Ҳилол” – “Ал-Айн” учрашуви 6 май куни Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.
7 май куни Япониянинг “Кавасаки Фронтале” жамоаси Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубини қабул қилади. Бу учрашувни Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам – Шерзод Қосимов.
Шу куни Тайландда бўлиб ўтадиган “Бурирам Юнайтед” – “Урава Ред Даймондс” (Япония) учрашувида эса бош ҳакам сифатида Ильгиз Танташев ишлайди. Унга қанотларда Ҳусниддин Шодмонов ва Руслан Серазетдиновлар ёрдам беришади.
LiveБарчаси