Ravon экспорти тўхтайди. Ўрнига “Chevrolet”нинг стандартларга жавоб бериши аниқланди
Жамият
−
17 Февраль 2020
12460Жорий йилнинг март ойидан бошлаб Россия, Қозоғистон ва Беларуссияда Chevrolet бренди остида Spark, Nexia ва Cobalt машиналари сотувга чиқарилади. Бу ҳақда "UzAuto Motors" компанияси хабар берди.
Маълум қилинишича, бундан буён "UzAuto Motors" Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Chevrolet моделларининг Россия, Қозоғистон ва Беларуссияда дистрибюциясини ўзи бошқаради. Дилерлик тармоғи мавжуд “General Motors” Россия дилерлари, Ravon дилерларининг бир қисми ва Chevrolet ваколатли сервис марказлари асосида, уларнинг географик жойлашуви ва Chevrolet бренди стандартларига мувофиқлик даражасини ҳисобга олган ҳолда яратилган.
Қайд этилишича, ягона бренд остида ишлаш Ўзбекистонда автомобиль саноатини янада ривожлантириш ва экспорт бозорларида сотишнинг янги имкониятларини очиб беради.
Шу билан бирга, “General Motors” Россия ваколатли хизмат кўрсатиш марказлари 2015 йилнинг охирига қадар Россияда GM/Chevrolet дилерларидан автомобиль сотиб олган мижозларга ҳам хизмат кўрсатишни давом эттиради.
Шунингдек, Ravon автоуловларини харид қилган мижозлар учун ҳам "UzAuto Motors" ўзининг ваколатли сервисларида хизматларни давом эттиради.
Компаниянинг маълум қилишича "General Motors" компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар белгиланган стандартларга тўлиқ жавоб берганлиги учун "Chevrolet" бренди остида сотишга рухсат берган.
“UzAuto Motors” томонидан ишлаб чиқарилган Chevrolet Spark, Nexia ва Cobalt автомобилларини харид қилган мижозлар учун кафолатлар, шунингдек, барча хизмат ва UzAuto Motors компанияси томонидан ўзининг дилерлик тармоғи орқали тақдим этиладиган эҳтиёт қисмларни сотиб олиш имконияти сақланиб қолади.
Россия ва МДҲ мамлакатларида Ravon бренди остида автомобиллар савдоси 2020 йилнинг ўрталарига келиб тўхтайди.
https://telegra.ph/UzAuto-Motors-ehksport-bozorlarida-avtomobillarni-Chevrolet-brendi-ostida-sotishni-boshlamo%D2%9Bda-02-17-2
LiveБарчаси