Расман: ЖССТ коронавирусга қарши бешинчи вакцинани тасдиқлади

Олам 4536
image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун тавсия этилган коронавирус вакциналари рўйхатига Moderna'ни ҳам киритди. 

ЖССТ томонидан кеча, 30 апрель куни эълон қилинган баёнотда Moderna фойдаланиш учун тасдиқланган бешинчи вакцина эканлиги айтилган. 

Бунгача ЖССТ томонидан тасдиқланган вакциналар рўйхатига Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан биргаликда ишлаб чиқарилган Comirnaty вакцинаси, Американинг Johnson & Johnson компанияси вакцинаси, шунингдек, AstraZeneca ва Оксфорд университети вакцинасининг иккита варианти киритилганди. 

мРНКга асосланган Moderna вакцинаси 18 ёшдан катталарга тавсия этилган. 

ЖССТга кўра, вакцинанинг самарадорлиги 94,1 фоизни ташкил қилади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 195
Рейтинг: 2.9
t
×