Расман. Шавкат Раҳмонов чемпионлик жангидан маҳрум бўлди

Спорт

image

Ярим ўрта вазн тоифасида чемпионликка асосий даъвогар қозоғистонлик Шавкат Раҳмонов жароҳат олди ва Билол Муҳаммад билан жангда қатнаша олмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда “MMA Orbit” нашри хабар берди.

Манбага кўра, 10 май куни бўлиб ўтадиган UFC 315 турнири марказий жангида ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Фаластин шарафини ҳимоя қилаётган Билол Муҳаммад ва Шавкат Раҳмонов октагонга чиқиши лозим эди. Аммо қозоғистонлик жангчи жароҳат олди ва турнирни тарк этди.

Маълум бўлишича, промоушен раҳбарлари Раҳмоновнинг ўрнига Билолга рақиб қилиб австралиялик Жек Делла Мадалленани берди. Турнир вақти ўзгармади, 10 май куни ўтказилади.

Маълумот ўрнида, Шавкат Раҳмонов профессионал карьерасида 19 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган. Сўнгги бор у 2024 йилнинг 7 декабрида ирландиялик Иан Гаррига қарши окатгонга кўтарилган ва очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган.

Мадаллена эса фаолияти давомида 19 та жанг ўтказиб, 17 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этиган. Охирги жангини у 2024 йилнинг 9 май куни ўтказган ва ўшанда бразилиялик Гильберт Бернсни нокаутга учратганди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Шавкат Раҳмонов Билол Муҳаммад Жек Делла Мадаллена

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг