Расман: Сергей Милинкович-Савич “Ал-Ҳилол” билан шартнома имзолади

Спорт

image

Кеча, 12 июль куни Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби сербиялик футболчи Сергей Милинкович-Савич билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 28 ёшли ярим ҳимоячи Саудия клуби билан 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган 3 йиллик шартнома тузган.

“Transfermarkt” интернет-порталига кўра, сербияликнинг тахминий қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади. Бунга қадар “Ал-Ҳилол” “Лацио”га Милинкович учун 40 миллион евро тўлаши, футболчининг ўзи эса Саудия клуби билан “3+1” кўринишидаги шартнома тузиб, ҳар мавсум учун 20 миллион евро маош олиши ҳақида норасмий хабарлар тарқаган эди.

Маълумот учун, Сергей Милинкович-Савич 2022/2023 йилги мавсумда Италия А Сериясида Рим клуби номидан 36 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урган ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Лацио Ал-Ҳилол Сергей Милинкович-Савич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг