Расман: “Реал” Кепа Арризабалага трансферини эълон қилди

Спорт

image

“Челси” дарвозабони Кепа Арризабалага фаолиятини “Реал Мадрид”да давом эттиради. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, Испания клуби 28 ёшли дарвозабонни 2024 йилнинг ёзига қадар бир мавсум учун ижарага олган. Эртага, 15 август куни Арризабалага мухлислар ва оммавий ахборот воситаларига “Реал”нинг янги футболчиси сифатида таништирилади.

Арризабалага “Реал Мадрид” сафида 46-рақам остида майдонга тушадиган бўлди. 

Маълумот учун, 28 ёшли Кепа Арризабалага ўтган 2022/2023 йилги мавсумда “Челси” сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 45 та гол ўтказиб юборган ва 12 бор ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

У эндиликда жорий йилнинг 10 августида оёғидан жиддий жароҳат олган “қироллик клуби” дарвозабони Тибо Куртуанинг ўрнини эгаллайди. Куртуа эса 2023/24 йилги мавсумни бутунлай ўтказиб юбориши айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Кепа Арризабалага

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг