Кепа фаолиятини “Реал”да давом эттирадиган бўлди
Sport
−
12 August 2023 6032 1 minute
“Реал” ва “Челси” Кепа Арризабалага трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.
Манбага кўра, Англия клуби 28 ёшли дарвозабонни ижарага беришга рози бўлган. Томонлар яна айрим масалаларни ҳал қилиб олиши керак, келишув яқин соатларда якунланиши кутилмоқда.
Кепа “Бавария”га ўтишга жуда яқин эди, бироқ бир неча соат олдин дарвозабон ҳам, “Челси” ҳам немис клуби билан музокараларни тўхтатди. “Реал” посбонни сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага олади.
10 август куни “қироллик клуби” дарвозабони Тибо Куртуа машғулотларда жиддий жароҳат олди. Карло Анчелотти Андрей Луниннинг асосий дарвозабон бўлишини истамади, шу боис мадридликлар янги дарвозабон излай бошлади. Демак, янги мавсумда испаниялик посбон Куртуа ўрнини эгаллайди. Куртуа 2023/24 йилги мавсумни бутунлай ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August