Расман: Рамазон ойида Умра сафари учун рухсат берилди, фақат...

Олам

image
0:00
0:00
download

Саудия Арабистони Ҳаж масалалари бўйича вазирлиги мамлакат Ҳукумати Рамазон ойида COVID-19 га қарши эмланган зиёратчилар учун муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишга рухсат беришини маълум қилди. Бу ҳақда "Интерфакс" ёзмоқда. 

Вазирликнинг аниқлик киритишича, рухсат олишни истаганлар коронавирусга қарши вакцинанинг иккита дозасини қабул қилиши керак, у махсус мобиль дастурдаги "эмланган" статуси асосида берилади. 

Таъкидланишича, ушбу тартиб COVID-19 дан тузалгандан кейин эмланганларга ҳам тегишли. 

Маккага кичик Ҳаж — Умра зиёратини амалга ошириш, мунтазам равишда ибодат қилиш ёки муқаддас жойларни зиёрат қилиш учун ариза беришни хоҳловчилар мавжуд вақт оралиғини сақлаб, махсус дастурларда рўйхатдан ўтишлари керак. 

Вазирлик Рамазон ойи мобайнида Ислом дунёси учун асосий бўлган Маккадаги Ал-Ҳаром масжидида зиёратчиларни қабул қилиш имкониятлари оширилишини таъкидлаган. Шу билан бирга, у ерда коронавирус тарқалишини олдини олиш чоралари кўрилади. 

Аввалроқ, Саудия Арабистони хорижликларнинг Ҳаж ва Умра зиёратини амалга ошириши учун асосий шартини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳаж Рамазон

Баҳолаганлар

352

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг