Расман: Осиё Кубоги-2023 қаерда бўлиши эълон қилинди

Спорт

image

Бугун 4 июнь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида ОФКнинг навбатдаги конгресси бўлиб ўтди.

Унда 2023 йил бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига мезбонлик қиладиган мамлакат номи эълон қилинди. 15 май куни Жанубий Корея ўз аризасини қайтариб олганидан сўнг мезбонлик қилишни истаётган биргина Хитой давлати қолган эди.

Бугун бўлиб ўтган конгрессда Осиё Кубоги-2023 Хитойда бўлиб ўтиши расман эълон қилинди. Маълумот учун Осиё кубогининг финал босқичи 2004 йилда ҳам Хитойда ўтказилган эди. Ўшанда Япония терма жамоаси 16 та иштирокчи мамлакат орасида чемпионликни ўзиники қилган.

Бу галги Осиё чемпионати ва ниҳоят 2023 йилнинг ёзида ўтказилади. Бундан олдинги 3 та Осиё кубоги қиш фаслида ўтказилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол Осиё кубоги

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг