Расман: Моуриньо Италия клубига бош мураббий бўлди

Спорт

−

image

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо Италиянинг “Рома” клубига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда жамоа Матбуот хизмати хабар берди.

58 ёшли мутахассис билан шартнома 2024 йил ёзигача тузилди. Бу лавозимда у ватандоши Пауло Фонсеку ўрнига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо собиқ жамоаси “Тоттенхэм”дан клуб Европа Суперлигасига қўшилишидан норози бўлиши оқибатида бўшатилганди. У инглиз клубида 2019 йилдан бери ишлаётганди.

Жозе Моуриньо фаолияти давомида "Порту", "Челси", "Интер", "Реал", "Манчестер Юнайтед" клубларида ишлаган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

296

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг