Расман! “Манчестер Сити” 100 млн евролик трансферни амалга оширди
Спорт
−
16:58 1168 1 дақиқа
Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси “Лилль” клубидан 18 ёшли ярим ҳимоячи Айюб Буаддини трансфер қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Инглиз клуби ёш футболчи билан 2031 йил ёзига қадар мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолади. Трансфер қиймати расман ошкор қилинмаган. Бироқ ОАВ хабарларига кўра, “Манчестер Сити” Буҳадди учун тахминан 100 миллион евро тўлаган.
Ёш футболчига Европанинг қатор етакчи клублари қизиқиш билдирган эди. Буадди ёшига қарамай, “Лилль” сафида 2025-2026 йилги мавсумда у барча мусобақаларда 42 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.
Ҳимоявий ярим ҳимоячи позициясида ўйнайдиган Буҳадди ўз авлодининг энг истиқболли футболчиларидан бири ҳисобланади. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 80 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоаси “Манчестер Сити”нинг бразилиялик қанот ҳужумчиси Савиньони ўз сафига қўшиб олганди.
Live
Барчаси