Расман: Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги тасдиқланди 

Спорт

image

Чехиянинг “Oktagon” лигасида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов навбатдаги жангини Жоилтон Перегрино Луттербахга қарши ўтказади. Бу ҳақда промоушен матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, 8 март куни Чехия пойтахти Прага шаҳрида ташкил этилаётган “Oktagon 68” турнири доирасида ўрта вазн тоифаси вакиллари ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов ва бразилиялик Жоилтон Перегрино Луттербах октагонга кўтарилади. 

Маъулмот ўрнида, Луттербах фаолияти давомида 49 та жанг ўтказган ва шундан 40 та ғалаба ва 9 мағлубият қайд этган. Муродов эса 35 та ўтказиб, 27 ғалаба ва 8 мағлубиятга эга. Ўзбекистонлик жангчи 2019 йилдан 2023 йилгача ММА оламидаги энг олий промоушен UFC да фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Oktagon” лигаси чемпиони Уилл Фльюри Муродов билан жанг қилмоқчилигини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Чехия Маҳмуд Муродов Oktagon

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг