“Oktagon MMA” лигаси чемпиони Маҳмуд Муродов билан жанг қилмоқчи (видео)

Спорт

image

Чехиянинг “Oktagon MMA” промоушени ярим оғир вазн тоифаси чемпиони Уилл Флюри ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродовни жангга чорлади. Бу ҳақда у охирги жангидан кейинги интервьюсида маълум қилди.

2024 йил 29 декабрь куни “Oktagon 65” турнири бўлиб ўтди. Кечанинг “co main event”ида ярим оғир вазн тоифаси чемпионлиги учун Уилл Флюри ва Крис Вемола октагонга чиқди ва тўқнашувда Флюри очколар ҳисобига кўра ғалаба қозониб, тоифа чемпионига айланди. 

Жангдан кейин Флюри Вемола бурчагида ишлаган Маҳмуд Муродовни октагонга жангга чорлади.

“Вемоланинг бурчагида Маҳмуд Муродовни кўряпман. У юқорида лигада чемпион бўлишни хоҳлар экан, биз у билан жанг қилишимиз мумкин. Албатта, вазн меъёрини бажарган ҳолда. 90 килограммга чиқа оласанми? Агар буни уддалай олсанг, мен ҳар доим тайёрман”, деди Флюри.

Ўз навбатида, ўзбекистонлик жангчи ўша пайтнинг ўзидаёқ ирландиялик Флюрига жавоб қайтарди. 

“90 килограмм муаммо эмас. Мен шу ердаман, 185 поундда доим тайёрман. Ҳозир ҳам тайёрман, кўп гапирма. Қолганини октагонда ҳал қиламиз. Келишдик, омад”, дейди Муродов.

Маълумот ўрнида, ўзбекистонлик жангчи 2019 йилдан 2023 йилгача UFC промоушенда фаолият олиб борган. У профессионал карьераси давомида 36 та жанг ўтказиб, 27 та ғалаба ва 8 мағлубият қайд этган. 1 жанги натижаси бекор қилинган.  Муродов 2024 йил бошида мазкур “Oktagon MMA” промоушени билан шартнома имзолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Маҳмуд Муродов Уилл Флюри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг