Расман: Карим Камолов тирик, у пойтахтда даволанмоқда
Жамият 17 Август 2020 20:38
9654
Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов вафот этмаган. У Тошкентда коронавирус инфекциясидан даволаняпти. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳокимлик ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асоссиз эканини маълум қилган.
“Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас.