Расман: Карим Камолов тирик, у пойтахтда даволанмоқда
Жамият
−
17 Август 2020
12157Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов вафот этмаган. У Тошкентда коронавирус инфекциясидан даволаняпти. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳокимлик ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асоссиз эканини маълум қилган.
“Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас.
Карим Камолов ҳозирда пойтахтдаги шифохонада даволанмоқда. Унинг саломатлиги малакали шифокорларнинг назоратида. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, блогерлардан ёлғон хабарлар тарқатмасликни сўраймиз”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Аввалроқ, Карим Камоловнинг оила аъзолари ҳам унинг вафот этганини инкор қилиб, ёлғон хабарлар тарқатмасликни сўраганди.
LiveБарчаси