Расман: Қурбон ҳайити 20 июль куни нишонланади
Жамият
−
13 Июль 2021
8552Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль – сешанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатда 2021 йил 20 июль куни Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ПФ–6222-сон Фармони билан 2021 йил 21–22 июль кунлари ҳам дам олиш кунлари сифатида белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Қурбон ҳайити намози масжидларда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, бино ташқарисида ўқилади.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь