Расман: “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Спорт

image

Бугун “Қўқон-1912” футбол клубида бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишда жамоа бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз аризасига биноан истеъфога чиқди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, жамоани вақтинча Азиз Тўхтабоев бошқариб туради.

Хабарда таъкидланишича, Нўъмон Ҳасанов “Қўқон-1912” жамоасини 2016 йилнинг 2-даврасида, қийин вазиятда қабул қилиб олган. Ўшанда тажрибали мураббий жамоани кучлилар сафида олиб қолишнинг уддасидан чиқди. Қолаверса, у мураббийлик қилган даврда жамоа бир қатор ютуқларга эришди. Жумладан, 2017 ва 2019 йилларда Фарғона вилоят ҳокими кубоги ғолиби бўлди. 

Шунингдек, 2017 йилда Қўқон футболи тарихидаги энг узоқ мағлубиятсиз серия такрорланди. Жамоа 2-турдан 13-тургача нақд 11та ўйинда мағлубият нималигини билмади. Сафарда тўп суришига қарамай мамлакатимизнинг етакчи клублари – “Пахтакор” ҳамда “Локомотив” жамоаларидан очко тортиб олишга эришди, “Бунёдкор”ни эса ўз майдонида мағлуб этди. Нўъмон Ҳасанов даврида “Қўқон-1912” клубидан Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари таркибига уч нафар футболчи таклиф қилинди.

Ҳасанов мураббийлик фаолияти давомида ёш футболчиларни тарбиялашга ҳам жиддий эътибор қаратди. Жавоҳир Сиддиқов, Ойбек Рустамов каби футболчилар нафақат “Қўқон-1912” клуби, балки Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаларининг ҳам асосий футболчилари қаторидан жой олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қўқон-1912 Нўъмон Ҳасанов

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг