“Қўқон-1912” ўз майдонида “Пахтакор”ни мағлуб этди
Спорт
−
01 Октябрь 2021
3274Бугун, 1 октябрь куни Ўзбекистон суперлигасининг 21-туридан ўрин олган дастлабки учрашувда “Қўқон-1912” ўз майдонида “Пахтакор” устидан ғалаба қозонди.
Биринчи таймда қўқонликлар Ойбек Рустамов ва Муҳаммаданас Ҳасановнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Иккинчи бўлим аввалида Шаҳзод Азмиддинов орадаги фарқни қисқартирган бўлса, Ҳожимат Эркинов 71-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Бироқ Бахтиёр Ашурматов шогирдлари 3 дақиқа ичида иккита гол уриб, ғалабани илиб кетишди. Якуба Бамба ва Сардор Азимовнинг голлари учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди – 4:2.
Шу тариқа, Қўқон жамоаси очколари сонини 28 тага етказиб олган ҳолда 8-ўринга кўтарилди. Питер Хьюистра мураббийлигидаги “Пахтакор” эса 51 очко билан 1-ўринда қолди. “Шерлар” ва 2-поғонадаги “Сўғдиёна” ўртасидаги фарқ 13 очкони ташкил этади.