Суперлига: “Қўқон-1912” 5 ўйинлик ғалабасиз сериясига нуқта қўйди
Спорт
−
25 Август 2021
2675Бугун, 25 август куни Ўзбекистон Суперлигаси 16-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” ҳамда “Сурхон” жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Қўқон шаҳрида ўтган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 15-дақиқасида Иван Йосович ҳисобни очди. Биринчи тайм якунида Сардор Азимов дарвозабоннинг хатосидан сўнг, орадаги фарқни иккита голга оширди.
Шу тариқа, қўқонликларнинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси якунланди. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари очколар сонини 17 тага етказган ҳолда 9-ўринга кўтарилди. “Сурхон” эса 17 очко эвазига 11-поғонадан ўрин олган.
Маълумот учун, 15 ўйиндан сўнг, 41 очко тўплаган “Пахтакор” турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. ОКМК жамоаси 28 очко билан иккинчи ўринда, “Сўғдиёна” эса 27 очко эвазига учинчи поғонани эгаллаб турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь