Расман: Ижодий+тест олинадиган йўналишларда ижодий имтиҳон бўлмайди

Жамият

image

Давлат қабул комиссияси тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган йўналишлар бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларни аввалги йилларда олинган мос фан бўйича тест синовларига алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Пандемия шароитини инобатга олиб, Республика Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар аввалги йилларда олинган мос фан бўйича тест синовлари билан алмаштирилди.

Шу муносабат билан “Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари”га тегишли  қўшимчалар киритилди.

Қуйидаги жадвалда ижодий+тест имтиҳонлари бўлган 12 та йўналишга қайси фанлардан тест синовлари бўлиши тўлиқ акс этган


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг