Расман: Ирина Виннер Алишер Усмонов билан ажрашди 

Олам

image

Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти, Россия терма жамоаси бош мураббийи Ирина Винер-Усмонова россиялик миллиардер ва тадбиркор Алишер Усмонов билан ажрашганини маълум қилди. Бу ҳақда у Матч ТВ телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган. 

Қайд этилишича, Ирина Винер-Усмонова ва Алишер Усмонов ФҲДЁ бўлимида суд қарорисиз ажрашган. 

Маълумот ўрнида, Россия Федерациясининг Оила кодексига кўра, эр-хотиннинг умумий вояга етмаган фарзандлари бўлмаса, оиланинг ҳар иккала аъзосининг ажрашишга розилик бўлса, ФҲДЁда ажралишни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 июль куни миллиардер Усмонов рафиқаси билан ажрашишга берган даъво аризасини қайтариб олган. Усмонов судга жорий йилнинг 4 май куни турмуш ўртоғи билан ажрашиш тўғрисида даъво аризаси билан чиққан эди. 

У Винер-Усмонова билан ажрашиш учун биргаликда сотиб олинган мулк бўйича ҳеч қандай масала ҳал этилмайдиган ва фақат никоҳ расман бузиладиган шаклда ариза берган. Томонлар вакиллари ўртасидаги суҳбат жорий йилнинг 19 май куни бўлиб ўтган, шундан сўнг эр-хотинларга якуний қарор қабул қилиш учун тахминан икки ҳафта вақт берилганди. 

Маълумот учун, 68 ёшли Усмонов ва 73 ёшли Винер-Усмонова 1992 йилда турмуш қурган. Уларнинг фарзандлари йўқ


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

593

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг