Дока-рўмол қуриши: Алишер Усмонов Ирина Винер билан ажрашмайдиган бўлди

Олам

image

Россиялик миллиардер ва тадбиркор Алишер Усмонов 30 йиллик турмуш ўртоғи, Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти, Россия терма жамоаси бош мураббийи Ирина Винер-Усмонова билан ажрашиш учун судга берган даъво аризасини қайтириб олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди. 

Қайд этилишича, суд Алишер Усмонов ва Винер-Усмонованинг ажрашиш тўғрисидаги даъвосини кўриб чиқишни тўхтатган.

Айтиш жоизки, Алишер Усмонов судга жорий йилнинг 4 май куни турмуш ўртоғи билан ажрашиш тўғрисида даъво аризаси билан чиққан эди. 

У Винер-Усмонова билан ажрашиш учун биргаликда сотиб олинган мулк бўйича ҳеч қандай масала ҳал этилмайдиган ва фақат никоҳ расман бузиладиган шаклда ариза берганди. Томонлар вакиллари ўртасидаги суҳбат жорий йилнинг 19 май куни бўлиб ўтган, шундан сўнг эр-хотинларга якуний қарор қабул қилиш учун тахминан икки ҳафта вақт берилганди. 

Маълумот учун, 68 ёшли Усмонов ва 73 ёшли Винер-Усмонова 1992 йилда турмуш қурган. Уларнинг фарзандлари йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

340

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг