Усмонов 30 йиллик турмушдан кейин рафиқаси билан ажрашяпти
Олам
−
19 Май 2022
22641Россиялик миллиардер ва тадбиркор Алишер Усмонов 30 йиллик турмуш ўртоғи, Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти, Россия терма жамоаси бош мураббийи Ирина Винер-Усмонова билан ажрашишга қарор қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Москванинг Крилатск тумани судьяси тадбиркорнинг даъвосини 7 июнь куни кўриб чиқади”, дейилади хабарда.
Суднинг аниқлик киритишича, Усмонов ушбу фуқаролик ишида даъвогар, Винер-Усмонова эса жавобгар ҳисобланади.
Алишер Усмонов Винер-Усмонова билан ажрашиш учун биргаликда сотиб олинган мулк бўйича ҳеч қандай масала ҳал этилмайдиган ва фақат никоҳ расман бузиладиган шаклда ариза берган. Томонлар вакиллари ўртасидаги суҳбат бугун, 19 май куни бўлиб ўтган, шундан сўнг эр-хотинларга якуний қарор қабул қилиш учун тахминан икки ҳафта вақт берилган.
Маълумот учун, 68 ёшли Усмонов ва 73 ёшли Винер-Усмонова 1992 йилда турмуш қурган. Уларнинг фарзандлари йўқ.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь