Расман эълон қилинган коронавирус қурбонлари сони 123 тага етди
Жамият
−
28 Июль 2020
7689Ўзбекистонда коронавирусдан навбатдаги ўлим қайд этилди. Бу мамлакатда COVID-19 касаллигидан вафот этган 123 бемор бўлди.
Тошкент шаҳрида яшаган 50 ёшли Р.Д. (эркак)да 16 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.
Беморга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси асорати билан кечган.
Шунингдек, бемор қандли диабет, гипертония ва эпилепсия ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь