Расман: Дунё пандемиянинг ўта хавфли босқичига ўтди

Олам 11674
image

Дунё коронавируснинг юқумлироқ вариантлари, масалан, “дельта” штамми туфайли пандемиянинг ўта хавфли босқичига ўтди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус маълум қилган.  

Унинг таъкидлашича, “дельта” ҳозирда кўплаб мамлакатларда доминант турга айланмоқда. Вируснинг ушбу тури аллақачон 98 мамлакатда рўйхатдан ўтган, у аҳолининг эмлаш даражаси ҳам юқори, ҳам паст бўлган мамлакатларда тарқалмоқда. 

“Пандемия суръатини секинлаштириш учун эмлаш керак. Мен дунё мамлакатлари раҳбарларини бир йил ичида ҳар бир давлатнинг 70 фоиз аҳолисини COVID-19 га қарши эмлашни таъминлаш учун биргаликда ишлашга чақирдим”, деган Гебрейесус. 

ЖССТ раҳбари шу йилнинг сентябрь ойигача барча мамлакатлар аҳолисининг камида 10 фоизини эмлашга чақирди. Унинг таъкидлашича, бу соғлиқни сақлаш ходимлари ва аҳолининг энг заиф қатламларини ҳимоя қилади, шунингдек, пандемиянинг энг ўткир босқичини енгишга ёрдам беради. 

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 183 млн 868 минг 81 кишини ташкил этмоқда. Касалликдан вафот этганлар сони 3 млн 980 минг 348 кишига етган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 657
Рейтинг: 3
t
×