Расман! “Челси” Томас Тухелни истеъфога чиқарди
Спорт
−
07 Сентябрь 2022
3801Англиянинг “Челси” клуби раҳбарияти германиялик бош мураббий Томас Тухелни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда “аристократлар” матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этиш керакки, Тухелнинг нима учун ишдан олингани тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган.
Маълумки, “Челси” германиялик мураббий қўл остида Англия Премьер лиганинг янги мавсумини омадли бошламади. Лондонликлар ўтказилган 6 та учрашувдан сўнг, мусобақа жадвалида 6-ўринни банд этиб турибди. Бу ҳам етмаганидек, “аристократлар” ЕЧЛнинг биринчи турида “Динамо” Загребга имкониятни бой берди. Мана шу сабаблар “Челси” раҳбариятини кескин қарор қабул қилишга ундаган бўлиши мумкин.
Шунингдек, Тухелга “Челси”нинг собиқ хўжайини Роман Абрамович ишонч билдирган. Янги раҳбариятнинг Томасга нисбатан ишончи қай даржада бўлган буниси ҳам номаълум эди.
Маълумот учун, Тухель “аристократлар” билан 2020-21 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси, UEFA Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати совринини қўлга киритган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь