Расман! Бензема Европада тенгсиз деб топилди

Спорт

image

Бугун, 25 август куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг 2022-2023 йилги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушубу маросимда ЕЧЛнинг ўтган йилги асосий қаҳрамонлари ҳам мукофотланди. Йилнинг энг яхши мураббийи дея “Реал Мадрид” устози Карло Анчелотти эътироф этилди. Унга бу соврин йўлида Юрген Клопп (“Ливерпуль”) ва Хосеп Гвардиола (“Манчестер Сити”) рақобат қилган эди.

Йилнинг энг яхши футболчиси унвони “Реал Мадрид” ҳужумчиси Карим Бенземага насиб этди. 34 ёшли футболчи соврин учун курашда жамоадоши Тибо Куртуа ва Кевин Де Брюйнени (“Манчестер Сити”) ортда қолдирди.

Маълумот учун,  “Реал Мадрид” ЕЧЛнинг ўтган мавсумда ғолиб бўлган. Ушубу ғалаба мадридликларнинг ЕЧЛдаги ўн тўртинчи муваффақияти эди. “Лос бланкос” ҳужумчиси Бензема эса 15 та гол киритиб, мусобақанинг яққол тўпурар ҳужумчисига айланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Карим Бензема

Баҳолаганлар

306

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг