Расман! Араухо “Ливерпуль”га ўтди
Спорт
−
09:54 244 1 дақиқа
Уругвай терма жамоаси ва “Барселона” клуби ҳимоячиси Роналд Араухо ижара асосида “Ливерпуль”га ўтди. Бу ҳақда инглиз клуби матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, томонлар ўртасидаги келишув бир мавсумга мўлжалланган. Инсайд хабарларга кўра, уругвайлик футболчининг маошини тўлиқ мерсисайд клуби ўз зиммасига олган.
Маълумот учун, 27 ёшли Араухо 2018 йилдан буён “Барселона” сафида тўп тепиб келмоқда. У каталонияликлар билан уч марта Испания чемпионлиги, уч марта Испания Суперкубоги ва икки марта Испания Кубогида ғолиб бўлган.
Шунингдек, ҳимоячи Уругвай терма жамоаси билан 2024 йилги Америка Кубогида бронза медалини қўлга киритган. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, Араухонинг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.
Live
Барчаси