Расман: Афғонистон томондан Ўзбекистонга 5 та снаряд келиб тушди

Жамият

image

Ўзбекистон ҳудудига Афғонистон томонидан 5 та ракета келиб тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати расмий баёнот берди. 

Қайд этилишича, ҳолат бугун, 5 июль куни соат 16:20 да қайд этилган. Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудда Афғонистон ҳудудидан учиб кетган деб тахмин қилинган бешта ракета қулагани қайд этилган. 

“Қайд этиш жоизки, снарядлар тушганда портлашлар содир бўлмаган, бунинг оқибатида қурбонлар ва вайронагарчиликлар кузатилмаган. Термиз шаҳридаги “Мажнунтол” маҳалласида жойлашган тўртта хусусий уйга кичик зарар етган, бешинчи снаряд футбол майдонидан топилган. Топилган снарядлар сапёр томонидан зарарсизлантирилди”, дейилади ТИВ хабарида. 

Таъкидланишича, ҳозирда Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Афғонистон томони билан биргаликда ушбу ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ

Баҳолаганлар

4447

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг