Эр рашк туфайли қотилга айланди
Жамият
−
05 Апрель 2019
9730Кеча, 4 апрель куни Жиззах вилоятида рашк туфайли қотиллик содир этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмат хабар берди.
4 апрель куни соат 13:30 ларда Шароф Рашидов тумани, “Эски Тошкентлик” маҳалласида яшовчи Т.М. фуқаро Ш.А.ни қасддан ўлдириш мақсадида, унинг Жиззах шаҳрида жойлашган иш жойига борган. Т.М. Ш.А.дан ўз хотинини рашк қилиб, ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унинг ўнг бўйин ва кўкрак соҳасига уриб, воқеа жойидан яширинган.
Ш.А. олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган.
Шу куннинг ўзида Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан Т.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, зудлик билан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Т.М. ушланган.
LiveБарчаси