Рангник учун 10 миллионлик миссия: Холандни МЮга олиб келишмоқчи
Спорт
−
02 Декабрь 2021
2477“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи ва мавсум охирида клуб маслаҳатчиси бўлиши кутилаётган мутахассис Ральф Рангникка Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холландни сотиб олиш топшириғи берилди. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, германиялик мутахассис норвегиялик ҳужумчини “Манчестер Юнайтед”га ўтишга кўндира олса, 10 миллион евро миқдорида бонус олади.
Рангник “Red Bull” холдингининг барча клублари футбол сиёсатини бошқарган даврда Холанд ушбу компанияга тегишли “Зальцбург” сафида тўп тепган.
Эслатиб ўтамиз, Эрлинг Холанднинг “арилар” билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз якунига етади ва унинг товон пули 75 миллион евро қилиб белгиланган. “Реал Мадрид” эса футболчи жамоасини тарк этган тақдирда, уни ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, 21 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда Бундеслиганинг 7 та ўйинида майдонга тушган ва 10 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширган.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023