Рамзан Қодировнинг ўғли Россиядаги футбол клубининг президенти бўлди
Олам
−
23 Май
7808Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг тўнғич ўғли, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Аҳмад Қодиров Грознийнинг "Ахмат" футбол клуби президенти бўлди. Бу ҳақда клуб ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.
"Ишончимиз комилки, Аҳмад Рамзанович бошчилигида жамоани янги ғалабалар, муваффақият ва совринлар кутиб турибди. Клуб вице-президентларидан бири этиб эса Чечен Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири биринчи ўринбосари Умар Даудов тайинланди. Жонажон жамоамиз "Ахмат"ни ривожлантириш йўлида омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Биргаликда ғалабага эришамиз!", дейилади клуб хабарида.
Маълумот учун, шу пайтгача "Ахмат" клуби президенти лавозимида ишлаб келган Магомед Даудов бугун, 23 май жамоани тарк этгани хабар қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмад Қодиров кеча, 22 май куни Чеченистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь