Рамзан Қодировнинг танқидчиси Қирғизистонда ушланди

Олам

image

Чеченистонлик фаол Мансур Мовлаев Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда “24.kg” нашри хабар берди.

Мовлаевнинг адвокати Бахит Автандилнинг маълум қилишича, Бишкекнинг Первомайский тумани суди уни олти ойга озодликдан маҳрум этиш, сўнг мамлакатдан депортация қилиш ҳақида ҳукм чиқарган.

“Мансур Мовлаев Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг “Чегарани ноқонуний кесиб ўтиш” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.

Унга олти ойга умумий режимдаги ахлоқ тузатиш колониясида жазо тайинланди. Ҳукмнинг бошланиши 20 августдан ҳисобланади. Ҳукм қонуний кучга кирган ва жазо ўталганидан кейин суд уни мамлакатдан чиқариб юборади”, дейилади бу ҳақдаги хабарда.

Мовлаев Қирғизистонда жазоланишини сўраган, чунки у Чеченистон хавфсизлик кучлари томонидан қийноққа солинишидан қўрққан.

“Мен жазони ўташга тайёрман. Ушбу ноқонуний ҳаракатим учун жарима тўлашим кўзда тутилган бўлса-да, ҳаётимни сақлаб қолиш учун икки йил қамоқ жазоси беришларини сўрайман. Тирик қолиш учун бу ерда ўн йил қамоқда ўтиришга тайёрман”, деган Мовлаев сўнгги сўзида.

Маълумот ўрнида, Мансур Мовлаев бир неча бор Чеченистонда инсон ҳуқуқлари бузилиши ва сиёсий репрессияларга қарши чиққан. У республика раҳбари Рамзан Қодировни танқид қилган. 2020 йилда фаол уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2022 йилда Мовлаев шартли равишда озодликка чиқарилган, бироқ у Чеченистоннинг Шалинский тумани ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Мовлаев Россиядан қочишга муваффақ бўлган ва федерал қидирувга берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грознийнинг Ахматов райони судида чеченистонлик собиқ судьянинг рафиқаси ва ҳуқуқ фаолларининг онаси Зарема Мусаева фирибгарлик айблови бўйича суд қилиниб, беш ярим йилга умумий тартибли колонияга ҳукм қилинганди.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Рамзан Қодиров танқидчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг