Рамзан Қодиров журналист ва адвокатни дўппослаганларни топишни буюрди
Олам
−
04 Июль 2023
10739Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳуқуқ-тартибот идораларига журналист Елена Милашина ва адвокат Александр Немовга ҳужум қилганларни аниқлашни топширди. Бу ҳақда у бугун, 4 июль куни ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
"Биз буни аниқлаймиз. Мен ваколатли хизматларга ҳужумчиларни аниқлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишни топширдим. Ҳокимият воқеа ҳақидаги хабардан сўнг дарҳол ишга киришди", деб ёзади Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 4 июль куни Чеченистоннинг Грозний шаҳрида номаълум шахслар “Новая газета” журналисти Елена Милашина ва адвокат Александр Немовга ҳужум қилинди. Ҳозир жароҳатланган журналист ва адвокат Бесланга олиб кетилган. Воқеа юзасидан Россия Федерациясидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татьяна Москалкова Чеченистон Тергов қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва прокуратурасига мурожаатлар юборган. Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳодисани “жуда таъсирчан чоралар талаб қилувчи ўта жиддий ҳужум” деб атади ва фавқулодда ҳолат давлат раҳбари Владимир Путинга хабар қилинганини айтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь