Рамзан Қодиров Россиядаги лидерлар орасида ўтган йили энг кўп “соққа қилган” раҳбар бўлди
Олам
−
02 Июнь 2021
5669Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўтган йилда Россия минтақаларининг бошқа раҳбарларига қараганда энг кўп даромад тўплади. Унинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган даромадлар ва мол-мулк тўғрисидаги маълумотлар шундан дарак бермоқда.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, Қодиров ўтган йили 381,1 миллион рубль даромад қилган.
У майдони 3668 ва 28 361 квадрат метр бўлган иккита ер участкаси, шунингдек, майдони 2344 квадрат метр бўлган турар-жой биносига эгалик қилади.
Энг бой губернаторлар рўйхатида иккинчи ўринни Мари Эл Республикаси раҳбари Александр Евстифеев эгаллаган. Декларацияда унинг даромади 84,7 миллион рублни ташкил этгани таъкидланган.
Аввалроқ, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Республика Президенти лавозимидан кетиши шартини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь