Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбарлигидан бир шарт билан кетишини маълум қилди

Олам

image
0:00
0:00
download
“Қора пиар”: Қодиров ўғлининг шубҳали ғалабасига муносабат билдирди  north_east

“Қора пиар”: Қодиров ўғлининг шубҳали ғалабасига муносабат билдирди 

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров республика Президенти лавозимидан кетиши шартини айтди. Чеченистон етакчиси ўз ўғилларидан бири – Адамга чақириқ билан чиққан. Қодиров ўғлига унинг кабардин-балкариялик боксчи Аслан Батиров билан жангдаги ғалабасини шубҳа остига олган блогер билан жанг қилишни таклиф қилган.

“У билан яккама-якка жанг қилармидинг? Агар у сени енгса, мен ариза ёзиб лавозимдан кетаман. Бу унинг орзуси”, деган Рамзан Қодиров ижтимоий тармоқдаги жонли мулоқот вақтида.

Бу қисқа суҳбат Қодировларнинг шахсий ҳовлисида қулупнай йиғиш вақтида бўлиб ўтган. Унда Чеченистон раҳбарининг рафиқаси ва бир нечта фарзанди иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, Адам Қодиров ва Аслан Батиров ўртасидаги жанг жорий йилнинг 8 апрелида ўтказилган. Унда Адамнинг ғалаба қозониши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Негаки жангни бошқарган ҳакамнинг ҳалоллиги сўроқ остига олинганди.

Адамни танқид қилувчилардан бири хорижда яшовчи чеченистонлик блогер Тумсо Абдураҳмонов бўлди. У доимий равишда Чеченистон ҳукуматини танқид қилиб келади.

Танқидлардан сўнг, Адам ва Аслан ўртасида қайтадан жанг ўтказилиши ҳақида хабар берилди. Аммо жанг ҳозирча амалга ошмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

767

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг