Рамос “Манчестер Юнайтед”га ўтадими?
Спорт
−
02 Февраль 2021
6564Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби сардори Серхио Рамос фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириш имкониятини кўриб чиқяпти. Бу ҳақда “Mirror” нашри ёзмоқда.
Маълум қилинишича, испаниялик 34 ёшли ҳимоячи Мадрид клуби билан якунига етаётган шартномасини узайтириш борасида келишувга эриша олмаётгани учун ёзда жамоани эркин агент сифатида тарк этади. Рамос унга қизиқиш билдираётган МЮ таклифини қабул қилиб, фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттирмоқчи.
Шунингдек, Серхио Рамосга Франциянинг ПСЖ клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот ўрнида, Рамос “Реал Мадрид” сафида барча турнирлар доирасида 668 та ўйин ўтказиб, 100 та гол урган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023