Рамос Мадридга қайтадими? “Реал”нинг позицияси аниқ бўлди
Спорт
−
14 Ноябрь
2327“Реал Мадрид” раҳбарияти 38 ёшли собиқ марказий ҳимоячиси Серхио Рамосни Эдер Милитаонинг жиддий жароҳати туфайли ортга қайтариш ғоясига қарши чиқди. Бу ҳақда “El Chiringuito” хабар берди.
Манбага кўра, Рамос ўзининг собиқ жамоасига ҳимоядаги жароҳатлар эпидемиясини енгишда ёрдам бериш учун ўз хизматларини таклиф қилиб, Мадрид клубига қайтишга тайёр эди, бироқ “Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес ва клуб директори Хосе Анхель Санчес “қаймоқранглилар” афсонасининг бу таклифини рад этди.
Рамос 2005 йилдан 2021 йилгача “Реал”да ўйнаган. Бу давр мобайнида у барча турнирларда 671 та учрашувда иштирок этиб, 101 та гол ва 40 та голли узатмага муаллифлик қилган. 2024 йилнинг ёзидан буён испаниялик футболчи “Севилья” билан шартномаси тугагач, эркин агент ҳисобланади.