Рамос қачон сафга қайтади? Почеттино жавоб берди
Sport
−
20 November 2021 3780 1 minute
ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоа ҳимоячиси Серхио Рамоснинг қачон сафга қайтиши ҳақида гапирди. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.
“Биз хотиржам бўлишимиз керак, чунки Серхио хотиржам, демак у тез орада таркибга қайтади. У ҳафта давомида тўлиқ уч марта машғулот ўтказди. У юкланмаларни яхши уддаламоқда, бу майдонга қайтиш йўлидаги муҳим қадамдир”, дейди Почеттино.
Эслатиб ўтамиз, Рамос болдир мушагидаги жароҳат туфайли ПСЖ сафида бирорта ўйинда майдонга тушмаган. У 2021 йилнинг ёзида эркин агент сифатида “Реал Мадрид”дан Париж клубига кўчиб ўтган.
Маълумот учун, Рамос 16 йил давомида Мадриднинг “Реал” клуби шарафини ҳимоя қилган ва ЕЧЛда 4 марта ғолиб бўлган. Шунингдек, у 2020 йилда “France Football” нашри томонидан Мальдини, Беккенбауэр, Пуйоль ҳамда Роберто Карлос каби афсоналарни ортда қолдириб, “Футбол тарихидаги энг яхши ҳимоячи” мукофотига сазовор бўлган эди.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August