Рамазонда қандай овқатланиш керак?

Саломатлик

image

Рамазон ойида тўғри овқатланиш муҳим аҳамиятга эга. Узоқ соатлик очликдан сўнг, турли таомларга бой ифторлик дастурхони Рамазонда соғлом овқатланиш ҳақидаги орзуларни йўққа чиқариши мумкин. Санэпидқўмита Рамазонда соғлом овқатланиш ва ошқозон-ичак тизими саломатлигини сақлаш учун тавсиялар эълон қилди.

Булар қуйидагилар:

1. Таомланишни хурмодан бошлаш.

Хурмо – бу рўза пайтида кун давомида энергия билан таъминлайдиган углеводларнинг манбаи ҳисобланади. Хурмо меваси толалари овқат ҳазм қилиш трактини ишлашини тартибга солади. Бундан ташқари, хурмо магний ва калийга бой. 

2. Кўп миқдорда сув ичиш.

Кун давомида чанқамаслик учун оғиз очилгандан кейин ва саҳарликдан олдин етарлича сув ичиш. Бир кунда 8 стакан сув ичишга ҳаракат қилиш тавсия этилади.

3. Чанқатадиган овқатлар ва маҳсулотлардан сақланиш.

Тузли овқатлар, консервалар, тузланган ёнғоқлар, бодринглар, балиқлардан сақланиш тавсия этилади. Бундан ташқари, зираворларга бой овқатлардан сақланиш керак, чунки улар чанқоқ ҳиссини чақиради. Кўпроқ мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш лозим, улар организмнинг сув захираларини янгилайди ва тўлдиради. 

4. Секин, шошмасдан ифторлик қилиш.

Узоқ муддатли очликдан сўнг, танага катта миқдордаги озиқ-овқат тушиши – стрессдир. Мўътадил бўлишга ҳаракат қилиш, ифторни хурмо, сув билан бошлаш, кейин шўрва, салат ейиш мумкин. Бир мунча вақт ўтгач, асосий таомга ўтиш керак. Ортиқча овқатланиш овқат ҳазм қилишдаги муаммолар ва ошқозон оғриғига сабаб бўлиши мумкин. Ифторни илиқ шўрва билан бошлаш рўза тутгандан кейин энг яхши овқат бўлиб, организмнинг озуқавий моддаларини тўлдиради ва танани оғирроқ овқатлар учун тайёрлайди. 

5. Таомда барча керакли нутриентлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш. 

Ифторда оқсиллар, сабзавотлар, ёрмалар, мевалар ва фойдали ёғлар каби овқатлар бўлиши керак.

6. Соғлом овқатларни танлаш.

Рационида дон, ёрмалар, товуқ гўшти, ёғсиз гўшт, балиқ, зайтун мойи ва мевалар бўлиши керак. Қовурилган, шўр ва ёғли овқатлардан сақланиш лозим. Гўшт, дуккаклилар, тухум ва сут маҳсулотлари оқсилга бой. Ушбу озиқ-овқат маҳсулотларидан камида биттасини ҳар куни истеъмол қилиш керак. 

7. Ширинликлардан сақланиш.

Ифтордан кейинги ширинликлар қоринда газ тўпланишига сабаб бўлади ва овқат ҳазм қилишни бузади. Бундан ташқари, у қондаги глюкоза миқдорини оширади, бу эса ширинликларга бўлган эҳтиёжни янада оширади. Шунинг учун ифторликдан 2–3 соатдан кейин ширинликларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Ширинликларни фойдалироқ маҳсулотларга: хурмо, қуруқ мевалар, ширин мевалар билан алмаштириш керак.

8. Қаҳва (кофе) ичишдан тийилиш.

Рамазон ойида бош оғриғи ва уйқусизликка йўл қўймаслик учун қаҳва истеъмол қилишни камайтиришга ҳаракат қилиш тавсия этилади. 

9. Кунига уч марта овқатланиш.

Рамазон ойида ҳам кунига уч маҳал овқатланиш муҳим аҳамиятга эга, бунда ифторлик, саҳарлик ва улар орасида енгил тамадди қилиб олиш керак. Асосий овқатланишни уч қисмга бўлган маъқул. Учдан бир қисми мураккаб углеводлар, учдан бири ёғсиз гўшт ёки балиқ, қолганлари эса сабзавот. Бу соғлом, мувозанатли овқатланиш бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамазон тўғри овқатланиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг