Рамазон ойида Саудия Арабистони масжидлари ёпилади
Олам
−
07 Апрель 2020
7903Саудия Арабистони коронавирус сабабли одамлар кўп тўпланадиган маросим ва тадбирларни чеклашни режалаштирмоқда. Хусусан, апрелнинг охирида кириб келадиган муқаддас Рамазон ойида ҳам ибодат учун масжидларга келишни ҳам чекламоқчи. Бу ҳақда қироллик соғлиқни сақлаш вазири Муҳаммад Абдул Али маълум қилмоқда.
“Барчамиз Рамазондаги ибодатларни соғиндик. Лекин коронавирус бартараф этилмас экан, ўрнатилган чекловлар давом этади”, дейди Абдул Али.
Кеча, 6 апрель куни Саудия Арабистони ҳукумати қатор шаҳарларда комендантлик соатини жорий этди. Бу шаҳарларга пойтахт Ар-Риёднинг бир қисми, Макка, Мадина, Жидда, Даммам, Даҳран, шунингдек, Ал-Қотиф ва Ал-Хубар провинциялари киради.
Сўнгги маълумотларга кўра, Саудия Арабистонида коронавирусга 2 605 нафар одам чалинди. 551 бемор шифо топган бўлса, 38 киши вафот этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь