Тошкентда Рамазон ойида айрим кўчалар транспорт воситалари учун вақтинча беркитилади

Жамият

image

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек масжидга келувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида Муборак Рамазон ойи кунларида ҳар куни соат 20:00 дан 24:00 гача айрим кўчалар транспорт воситаларининг ҳаракати учун беркитилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Беркитиладиган кўчалар:

Олмазор тумани:
Келес кўчаси – Норазтепа кўчасидан Соғбон кўчаси, 2-берк кўчасигача;

Сергели тумани:
Қипчоқ кўчаси - Янги Сергели кўчасидан темирйўл ўтиш жойи ва У. Маҳмудов кўчасигача ;

Учтепа тумани:
Лутфий кўчаси - Катта Хирмонтепа кўчасидан Катта Қани кўчасигача;

Чилонзор тумани:
Ал-Хоразмий кўчаси- Катта Хирмонтепа кўчасидан Катта Қани кўчасигача;

Шайхонтохур тумани:
Маннон Уйғур кўчаси - Нурафшон кўчасидан Бешқайрағоч кўчасигача ва Оқсой кўчасининг бир қисми;

Яккасарой тумани:
Яккасарой кўчаси - Боғибўстон кўчасидан С. Насафий кўчасигача;

Яшнобод тумани:
Фарғона йўли кўчасига туташган иккинчи даражали йўл - М. Ашрафий кўчасидан Норхўжаев кўчасигача.

"Барчадан муборак Рамазон ойи кунларида автотранспорт воситаларни масжидлар ёнида бошқаларнинг йўлини тўсган ҳолда қолдирмасдан, Тошкент шаҳар Ҳокимияти ва ИИББ томонидан махсус ташкиллаштирилган жойларда қолдиришни сўраймиз. Имкон қадар шаҳар жамоат транспортлари хизматларидан фойдлаланишингизни сўраб қоламиз", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ Рамазон кўча

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг